Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган электр хисоблагичлар Малайзияга экспорт қилиниши режалаштирилмоқда.

Жорий йилнинг 9 октябр куни “Ўзбекистон миллий метрология институти” рахбарияти “TNB Integrated Learning Solution ILSAS” компанияси раҳбари Ван Фадзил Адлан бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.

Ташриф чоғида метрология сохасига оид бир қатор истиқболли лойиҳалар юзасидан  таклифлар билдирилди. Фаол тадбиркорлик инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида ёш малакали кадрларни метрология ва электроэнергетика сохасида тажрибаларни алмашиш бўйича ўқишларни  ташкил этиш бўйича келишиб олинди.

Учрашувда давомида “TNB Integrated Learning Solution ILSAS” энергетика сохаси бўйича компанияси,  Ўзбекистон Республикасида  чиқарилаётган “Электрон Хисоблагич” МЧЖ ҚК  томонидан ишлаб чиқарилаётган замонавий АСКУЭ тизимида ишлайдиган электр хисоблагичларни қизиқишини билдирди ва ушбу корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган 1 ва 3 фазали электрон хисоблагичларни харид қилиш бўйича ишлаб чиқарувчи корхона билан музокаралар олиб борилмоқда.