Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори ижроси бўйича йиғилиш ўтказилди.

Жорий йилнинг 4 январь куни “Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти ва “Ўзбекистон миллий метрология институти” раҳбарияти ва ходимлари ҳамда янги ташкил этилган ҳудудий филиалларнинг бошлиқлари иштирокида илк йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 августдаги “Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида”ги ПҚ-4419-сонли қарорида белгиланган Ўзбекистон миллий метрология институти давлат корхонасининг 16 та ҳудудий филиалларини ташкил этиш, уларни фаолиятини тубдан ўзгартириш, ходимлар малакасини ошириш, жойларда саноат эхтиёжларини ўрганиш натижасида янги лабораторияларни ташкил этиш, ўлчаш моддий техника базасини янгилаш, халқаро даражага чиқиш бўйича янги йўналишларни ўзлаштириш, хизмат кўрсатиш жараёнига ахборот технология тизимларини жорий қилиш каби долзарб тадбирларни ижроси масалалари муҳокама қилинди, йиғилиш натижаларига кўра
масъул ходимлар бириктирилиб муддатлари аниқ белгиланган топшириқлар берилди.

Шу билан бирга йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 майдаги 440-сонли қарори ижросини таъминлашга, жумладан, калибрлаш тизимига босқичма-босқич ўтишга алоҳида эътибор қаратиб ўтилди.