Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси

Жорий йил 24 январ санасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, ҳамда мурожаатнома мазмун мохиятини ёритиш мақсадида “ЎзММИ” ДК Бекобод филиалида семинар ўтказилди.

Мурожаатнома “ЎзММИ” ДК директори ўринбосари бошчилигида ҳамда Бекобод филиали мутахассислари иштирокида намоиш этилди.

Мазкур мурожаатномада келтирилган топшириқлар амалга оширилиши юзасидан керакли хулосалар ва асосий йўналишлар белгилаб олинди.