Ўзбекистон Республикаси Ўлчаш воситалари давлат реестри тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўғрисида”ги Қонунига асосан (16-модда) давлатимиз ҳудудида қўлланадиган барча ўлчаш воситалари Ўзбекистон Республикаси Ўлчаш воситалари давлат реестрига киритилиши керак, чунки ўлчаш воситаларининг давлат рўйхатига олиниши ўлчашлар бирлилигини таъминлаш элементларидан бири ҳисобланади.

Ўлчаш воситаларининг давлат реестри – бу ўлчаш воситаларининг турини рўйхатга олиш учун мўлжалланган, ва давлат ҳужжати мақомига эга бўлган ҳужжат.

Давлат реестрида рўйхатга олинган ўлчаш воситалари ва уни ишлаб чиқарувчи, ўлчаш қурилмаларига нисбатан метрологик қоидаларни ҳисобга олган ҳолда, расмий техник  нормативлар ўрнатилган, улар асосида ўлчаш қурилмалари рўйхатига киритилган зарур қонун ҳужжатларидаги процедулардан ўтганлигини тасдиқлайди.    

        Ўзбекистон Республикаси Ўлчаш воситалари давлат реестрида ўлчаш воситалари бўйича қуйидаги ахборот келтирилган бешта бўлим кўзда тутилган:       

 – 1 бўлим. Ўзбекистон Республикасида тайёрланадиган тасдиқланган турдаги (ишлаб чиқарилиши ЎзР ҳудудида амалга ошириладиганлар киритилган);

2 бўлим.  Ўзбекистон Республикасида турлари тан олинган, импорт қилинадиган ўлчаш воситалари, (ишлаб чиқарувчи мамлакатларда турини тасдиқлаш бўйича синовлардан ўтган, натижалари  “Ўзстандарт” агентлиги томонидан тан олинганлар киритилган);

3 бўлим.  Ўзбекистон Республикасида турлари тасдиқланган модда ва материаллар таркиби ва хоссаларининг стандарт намуналари (ишлаб чиқарилиши ЎзР ҳудудида амалга ошириладиганлар киритилган);

– 4 бўлим. Ягона нусхада импорт қилинадиган модда ва материаллар таркиби ва хоссаларининг стандарт намуналари (импорт қилинадиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тан олинганлар киритилган);

– 5 бўлим. Метрологик аттестациядан ўтган  ягона нусхадаги ўлчаш воситалари (кичик тўпда олиб кириладиган ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ягона нусхада тайёрланадиганлар киритилган)

Давлат реестрида рўйхатга олинган ҳар бир ўлчаш воситаси учун қуйидаги ахборот мавжуд: ўлчаш воситасининг номи; давлат рўйхати бўйича тартиб рақами ва тур тасдиқланган йилнинг охирги икки рақамидан иборат рўйхат рақами; ишлаб чиқарувчи мамлакати ва корхонаси; сертификатнинг амал қилиш муддати.

Ўзбекистон Республикаси Ўлчаш воситалари давлат реестри фондидан батафсил ахборотни “Ўзстандарт” агентлиги сайтининг (standart.uz) “Метрология” бўлимидан олиш мумкин.