Ўзбекистон миллий метрология институтида тор доирада тренинг бўлиб ўтди

Суюқликли шишали термометрлар симобли, спиртли бўлиб, бу термометрлар асосан саноат ва лаборатория шароитларида қўлланилади. Ўзбекистон миллий метрология институти Калибрлаш ва ўлчаш хизматлари маркази бош мутахассиси Диёр Захидов Германиянинг Физика-техника Федерал институти (РТВ) йўриқномаси асосида суюқликли шишали термометрларни калибрлаш ишларини марказ ходимларига трейнинг асосида кўрсатиб берди. Трейнинг давомида ходимларга калибрлаш ишларини қандай қилиб халқаро талаблар асосида ўтказиш ҳақида маълумотлар берилди.

Бу каби трейнинглар ISO/IЕС 17025 халқаро стандарти талабларини бажариш, ходимлар ўртасида ўриндошликни таъминлаш ҳамда мутахассисларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, шунингдек ўтказилаётган ўлчашларни халқаро даражада эътироф этилишини таъминлаш мақсадида амалга ошириб келинмоқда.