Ўзбекистон миллий метрология институти ва Жаҳон банки вакиллари иштирокида видеоконференцалоқа ўтказилди

“Бутунжаҳон метрология куни” арафасида 2020 йил 19 май куни ЎзММИ раҳбарияти ва мутахассислари билан Жаҳон банки экспертлари ўртасида видеоконференцалоқа (ВКА) ўтказилди. ВКА “Ўзстандарт” агентлиги ва Жаҳон банки вакиллари ўртасидаги “Метрология ва аккредитация масалалари бўйича эксперт муҳокамалар ўтказиш бўйича келишув” доирасида ташкил этилди.

Он-лайн учрашувда ЎзММИ томонидан директор Л. Саидорипов, директор ўринбосари Н. Раймжонов, шунингдек бўлим бошлиқлари – М. Юнусов, М. Мавлянов, Ш. Исматуллаев, А. Исмаилов ва Ҳ. Мамарасулов ҳамда “Ўзстандарт” агентлиги Бош директор маслаҳатчиси А. Пардаев иштирок этишди. Музокара давомида эталонлар базасини кенгайтириш, халқаро аккредитация (КООМЕТ, ТУРКАК) олиш, шунингдек, илмий тадқиқот натижаларини тижоратлаштиришга кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинди.

Видеоконференцалоқа натижаларига кўра ЎзММИ фаолиятида рақамлаштиришни кенг жорий этиш, эталонлар базасини кенгайтириш, тиббиёт ва фармацевтика соҳаларида метрологик хизматлар турларини кўпайтириш, илмий тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш, шунингдек, нуфузли халқаро ва минтақавий метрология ташкилотларига аъзо бўлишга кўмаклашиш бўйича аниқ таклифлар асосида қўшма иш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги келишувга эришилди.

Матбуот хизмати