Ўзбекистон миллий метрология институти Сирдарё филиали томонидан Гулистон тумани «Юксалиш» хўжалигида ғалла ўримида қатнашаётган фаол механизаторлар рағбатлантирилди

Маълумки, шу кунларда далаларда ғалла ўрим-йиғими қизғин давом этмоқда. Вилоят ташкилотлари ушбу марду-майдонда иштирок этаётган механизатор ва ишчиларни рағбатлантириб бормоқдалар.

«Ўзбекистон миллий метрология институти» Сирдарё филиали вакиллари Гулистон тумани «Юксалиш» хўжалигида бўлиб ғалла ўрими жараёнини кузатишди. Ўримда қатнашаётган фаол механизаторларга совғалар улашишди.

«Сирдарё хабарлари» ижтимоий тармоғидан олинди.