“Ўзбекистон миллий метрология институти” ДК томонидан амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини янада такомиллаштириш бўйича йиғилиш ўтказилди.

Жорий йил 7 октябрь куни “Ўзстандарт” агентлигида Бош директор бошчилигида “Ўзбекистон миллий метрология институти” ходимлари иштирокида давра сухбати бўлиб ўтди.

Давра сухбати давомида институт томонидан амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Жумладан, Ҳалқаро тажрибадан (Туркия, Германия, Хитой ва ҳ.к) келиб чиққан ҳолда янги калибрлаш лабораториялари мажмуасини яратиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги “Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” 698-сонли қарори ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида сўз юритилди.

Йиғилиш якунида “ЎзММИ”ДК мутахассислари метрология соҳасини янада такомиллаштириш бўйича таклифлари тингланди.