“Ўзбекистон Миллий Метрология Институти” Давлат корхонасининг навбатдаги сайёр қабули Бекобод шахарида ўтказилди.

Жорий йилнинг 29 январ куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “2020 йил давомида жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари билан ўтказиладиган сайёр қабуллар режа-жадвали”га асосан “ЎзММИ” ДК Бекобод филиали мутахассислари томонидан хамда жисмоний ва юридик шахслар иштирокида “Сайёр қабул” ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 августдаги Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида”ги ПҚ-4419-сонли қарорига асосан “Ўзбекистон миллий метрология институти” Давлат корхонаси негизида Бекобод филиали ташкил этилганлиги ҳақида маълумот бериб ўтилди.

Шунингдек, “Сайёр қабул” кун тартибида жисмоний ва юридик шахсларни қизиқтирган  соҳага оид муаммоли масалалари ўрганилди ва жисмоний ва юридик шахслар томонидан берилган долзарб саволларга тўлаққонли жавоблар берилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 698-сонли қарорининг мазмун ва моҳияти ёритиб берилди.

Сайёр қабул якунига асосан жисмоний ва юридик шахсларда савол тўғилганда ишонч телефонларига мурожаат қилиб уларни қизиқтираётган саволларга тўлақонли равишда жавоб олишлиги таъкидланди.