“Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонаси масъуллари Андижон шаҳридаги ишлаб чиқариш корхонасида бўлдилар

“Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонаси “O`zAutoAustem” МЧЖ қўшма корхонасида бўлиб, масъуллар билан хамкорлик учрашуви ташкил этилди.

Учрашувда ҳамкорликда ишлаб чиқариш сифатини ошириш, халқаро талабларига жавоб берадиган синов лабораторияларни ташкил этиш ҳамда лабораториялардаги ўлчов воситаларни кузатувчанлигини таъминлаш ва уларни метрологик тавсифлари ҳақида фикр алмашилди.

Шунингдек, суҳбат давомида Ўзбекистон миллий метрология иниститути томонидан бажариладиган қиёслаш  ва калибрлаш ишларининг сифатини яънада яхшилаш фойдаланилаётган меъёрий ҳужжатлар базасини такомиллаштириш, синов лабораторияларидаги замонавий синов ускуналари ва ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш учун мутахасислар малакасини замон талаблари даражасига чиқариш каби соҳага оид масалалар муҳокама этилди.

“O`zAutoAustem” МЧЖ қўшма корхонаси қошидаги маҳсулотларни синаш лабораторияларидаги юқори аниқликдаги намунавий синов ва ўлчаш воситаларидан ҳамкорликда фойдаланиш ҳамда калибрлаш йўналиши бўйича мутахассисларни малакасини ошириш таклифлари билдирилди.

Учрашув давомида корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни, механик ва геометрик ўлчаш лабораторияларида ўтказилаётган синовлар билан яқиндан танишилди.