Ўзбекистон миллий метрология институтининг ҳудудий филиаллари фаолиятини самарали ташкил этиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 августдаги “Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабороториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида”ги ПҚ-4419-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган Ўзбекистон миллий метрология институтининг ҳудудий филиаллари фаолиятини ҳудудларга бириктирилган масъуллар томонидан ўрганиш режасига асосан 2020 йилнинг 12-14 февраль кунлари Қорақалпоғистон, Хоразм, Навоий, Бухоро, Самарқанд ва Қашқадарё ҳудудий филиаллари фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш даврида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифаларни ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2019 йил 20 августдаги 698-сон қарори ижроси ҳамда ҳудуд фаолиятини самарали ташкил этишга доир шу каби долбзарб йўналишлардан иборат бўлди.

Бундан ташқари, ҳудудий филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ва филиалларга бириктирилган масъуллар томонидан олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди ҳамда тегишли тавсиялар берилди.