Ўлчашлар софлиги йўлида

“Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” УШК мамлакатимиздаги нефт маҳсулотларини қайта ишлайдиган энг йирик ишлаб чиқариш корхонаси ҳисобланиб, ҳозирги кунда корхонада 30 турдан ошиқ нефт маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни дунёнинг ривожланган мамлакатларига экспорт қилиш йўлга қўйилган. Маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва амалга оширилаётган экспорт жараёнларида унинг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш ва жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш мақсадида корхонада метрологик таъминотга катта эътибор билан қаралади.

“Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” УШК нинг метрологик таъминоти сифатини доимий назорат қилиш мақсадида завод томонидан калибрлаш лабораторияси ташкил этилган бўлиб, “Ўзстандарт” агентлигининг Аккредитация идораси томонидан аккредитациядан ўтказилган. Калибрлаш лабораториясининг аккредитация доирасига босим, масса, сарф, электр ва геометрик ўлчаш воситаларини калибрлаш ишлари қамраб олинган. Лабораторияда бажарилаётган метрологик ишлар сифатини таъминлаш мақсадида 20 нафардан ортиқ малакали мутахассислар фаолият юритиб келмоқда ва мутахассисларнинг малакасини янада ошириш учун ҳар йили 4-5 нафар ходимлар СМСИТИ малака ошириш марказида ўқитилмоқда.
Бундан ташқари мутахассислар билимларини мустаҳкамлаш, тажрибаларини янада ошириш мақсадида корхоналар ўртасидаги тажриба алмашиш борасида махсус семинарлар ўтказиш доимий йўлга қўйилган.

Калибрлаш лабораторияси 100 дан ортиқ намунавий ўлчаш воситалари билан таъминланган бўлиб, булар ичида Республика ҳудудида ягона ҳисобланмиш оғирлик сарф ўлчагичларни қиёслаш ва калибрлаш учун мўлжалланган қиёслаш ускунасидан фойдаланиб келинмоқда. Ушбу қиёслаш ускунаси ёрдамида Республиканинг бошқа вилоятларида қўлланилаётган оғирлик сарф ўлчагичларни қиёслаш ва калибрлаш ишлари амалга оширилиб келинмоқда.
“Ўзбекистон миллий метрология институти” ДК Фарғона филиали учун ҳам “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” УШК метрология соҳасида энг йирик ҳамкорларидан ҳисобланади. Ҳар йили корхонада қўлланилаётган 3000 дан ортиқ ўлчаш воситалари “Ўзбекистон миллий метролгия институти” ДК Фарғона филиали мутахассислари томонидан давлат қиёсловидан ўтказилиб борилади. Ўлчаш воситаларини корхона ҳудудида давлат қиёсловидан ўтказиш учун кенг шароитлар яратилган бўлиб, ушбу шароитлар қиёсловчиларнинг вақтларини тежаш ва ўлчаш воситларининг корхонадан ташқарига олиб чиқиш каби ортиқча оворагарчиликларни олдини олмоқда.

Ўзбекистон миллий метрология институти ДК Фарғона ҳудудий филиали вилоятда фаолият олиб бораётган 378 та экспортёр корхоналар билан ҳамкорлик олиб бормоқда. Филиалнинг мутахассислари томонидан 257 та саноат ва 121 та мева-сабзавот экспортёр корхоналарида карантин пайтида пайдо бўлган соҳага доир масалалар бўйича ўрганиш олиб борилиб, керакли тавсиялар тақдим этиб келинмоқда.
Хабарингиз борки айни пайтда ғалла йиғим терими палласи давом этмоқда. Ҳосил миқдорини тўғри ва аниқ ҳисоблаш учун “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги Фарғона вилоятида жойлашган дон қабул қилиш корхоналари ва уларнинг шаҳобчалари ҳамда уруғлик цехлари мутахассислари мурожаатларига асосан мавжуд 1281 та ўлчаш воситалари бўлиб, шундан лаборатория ўлчаш воситалари 1254 та, 21 та автомобил ва 6 та вагон тарозилари 100 фоиз қиёслашдан ўтказилди.

 

Матбуот хизмати