Ўлчашлар бирлилигини таъминлаш асосий бурчимиз!

Ҳозирги кунда “Ўзбекистон Миллий метралогия институти” давлат корхонаси  томонидан метрология соҳасида амалга оширилаётган  ишлаб чиқариш корхоналарига, аҳолига ва тадбиркорликка метрология хизматларида янада қулайликлар яратишга қаратилди.

Маълумки, 1993 йилда Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўғрисида” ги қонуни қабул қилинган. Сўнгги йилларда киритилган ўзгартиршлар, республикада ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш, тадбиркорларга қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган. Жумладан ўлчаш воситаларини ишлаб чиқариш, реализация қилиш ва прокатга бериш фаолиятини амалга ошириш лицензиялаш фаолияти ҳамда  ўлчаш воситаларини таъмирлаш фаолиятини аккредитация қилиш бекор қилинди.

 Қонунга асосан, ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизимининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, моддий, энергетик ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланилишида ўлчаш натижаларининг ишончлилигини ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикасидаги ўтказилаётган метрологик ишлар ва хизматларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида қонун ости ҳужжати лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Институт фаолиятига талуқли ҳар битта ўлчаш турлари бўйича шунингдек таянч ўқув курсларида Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий тадқиқот институти (СМСИТИ)да мутахассислар ўз малакаларини мунтазам равишда ошириб келмоқдалар ва ишларнинг юқори савияда ташкил этилиши албатта, юқори малакали кадрлар орқали таъминланади. Ушбу мақсадда кадрларнинг, метрология соҳаси тараққий этган мамлакатларда тажриба алмашиб келишларини таъминлаш мақсадида, ходимлар  Германия физика-техника институтининг PTB, Туркия миллий метрология институти TUBITAK UME, Беларусь Республикасининг БелГИМ миллий метрология институти ҳамда Қозоғистон Республикасининг КазИнМетр миллий метрология институтида амалиёт ўтаб келмоқдалар.

Ушбу ишларнинг давоми сифатида келгусида метрология соҳаси тараққий этган мамлакатларнинг метрология институтларида мутахассисларнинг малака ошириш, тажриба алмашиш ва ўрганилган илғор фаолият турлари ҳамда ўлчаш усулларини марказ лабораторияларига тадбиқ этишлари юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари институт мутахассислари Халқаро ўлчовлар ва тарозилар бюросининг Евросиё минтақасидаги координатор ташкилоти Евроосиё метрологик муассасаларининг ҳамкорлиги ташкилотининг (КООМЕТ) техник қўмиталари йиғилишларида доимий равишда қатнашиб келмоқдалар.