Ўлчаш воситаларининг метрологик аттестацияси

Ўлчаш воситаларининг метрологик аттестацияси бу ўлчаш воситаларини (ЎВ) қўллаш учун қонунийлигини эътироф этишдир. Шу мақсадда ГОСТга асосан, унинг жараёнида шу  ўлчаш воситасининг метрологик хоссалари пухта ўрганиладиган экспертиза ўтказилади.

Метрологик аттестация қуйидагиларга нисбатан қўлланиши мумкин:

  • ягона нусхада, ёки кичик партиялар билан чиқариладиган ёки хориждан олиб келинадиган ўлчаш приборларига.

Метрологик аттестациянинг асосий вазифалари

Бундай аттестация ўтказиш доирасида кўзланган асосий вазифаларга қуйидагилар киради:

  • ЎВ метрологик тавсифларини аниқлаш ва уларнинг норматив талабларга мувофиқлиги/номувофиқлигини ўрнатиш;
  • метрологик тавсифларнинг (МТ) шу ЎВни қиёслаш жараёнида текширилиши лозим бўлганларини аниқлаш.

 

Ўлчаш воситасини аттестация қилиш хулосасининг ижобий натижаларига кўра метрологик аттестация сертификати расмийлаштирилади, натижалар салбий бўлганда, ўлчаш воситасига номувофиқлик сабаблари кўрсатилган далолатнома расмийлаштирилади.

Ўлчаш воситасининг метрологик аттестациясида қуйидагилар аниқланади:

  • ЎВнинг аниқ маҳсулотга нисбатан ўлчашлар ўтказишда ишлаш омиллари ва режимларини худди ўзидай қайта тиклаш имкони;
  • ўлчаш параметрларининг меъёрланган қийматлардан четга чиқиши;
  • ЎВ метрологик тавсифларининг даврий аттестацияда текширилиши шарт бўлган мажмуи, шу жумладан у қандай усуллар, воситалар ёрдамида ва қандай даврийлик билан ўтказилиши керак.

“Ўзстандарт” агентлиги “Ўзбекистон миллий метрология институти” Давлат корхонаси бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси бўйича турли фаолият соҳаларида ишлайдиган “NAVOIYAZOT” АЖ, “GENERAL MOTORS UZBEKISTAN” АЖ, НКМК Шимолий Кон бошқармаси, “Олмалиқ Кон-Металлургия комбинати”, “Чинобод нефт база” МЧЖ, “ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани” МЧЖ, “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖ, “Uz Carlsberg” МЧЖ, “Coca-Cola Ichimligi Uzbekistan Ltd” МЧЖ, “ASIA TRANS GAS” МЧЖ ҚК, “Uzbekistan Airways Technics” АК, “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ, “TOSHKENT YOG’MOY KOMBINATI” АЖ, “Навоий кон-кеталлургия комбинати” ДК ва бошқ. каби ташкилотларга ўлчаш воситалари ва синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатади.