Ўлчаш воситалари ривожланишининг тарихи

Энг қадимий бирликлар субъектив бирликлар бўлган. Мисол учун, денгизчилар йўлни трубкалар билан, денгизчи битта трубкани чекиб бўлган вақтда кема ўтган масофа билан ўлчаган. Испанияда ўхшаш бирлик сигара бўлган, Японияда – “от бошмоғи”. Қадимий римликлар масофани қадамлар билан ўлчаган.

Франциянинг кўпроқ қисми Каролина империясининг бир қисми бўлган тўққизинчи асрнинг бошида ўлчовлар император Буюк Карл томонидан стандартлаштирилган. У бутун империя бўйлаб узунлик ва массанинг стандарт ўлчаш бирликларини киритган. Империя алоҳида давлатларга, шу жумладан Францияга ҳам ажралиб кетганда, бу стандартлар фарқ қила бошлаган.

Вақтни аниқлаш учун илк инструмент сифатида гномон хизмат қилган. Бироқ ўлчаш бирликлари унча аниқ бўлмаган. Ўлчаш инструментлари сифатида кўпинча қадам, инсон қўли ёки оёғидан фойдаланилган. Бу ўлчаш “приборлари” ҳар доим одамнинг ёнида, ўзида бўлиши билан қулай бўлган. Ҳар хил одамларда бу ўлчамлар турлича бўлган, шунинг учун бу бирликлар қанчалик аниқ бўлганлиги тўғрисида ҳар бир одам ўзи фикр юритиши мумкин. Турли одамларнинг тирсаги, оёқ кафти, кафтларининг кенглиги, бармоқларининг бўғинлари ҳар хил. Нақлларнинг бирига кўра, инглиз қироли Генрих I 1101 йилда, бурнининг учидан узатилган қўл бармоқларининг учигача бўлган масофага тенг узунлик бирлиги – ярдни  киритган. Бошқа нақлга кўра, шу қирол қиличининг узунлиги бир ярд деб қабул қилинган.